16:22 / 12.12.2016
33777

Жаҳондаги энг тез еттита поезд

Юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар Европада ҳам АҚШда ҳам самолётлар ўрнини эгалламоқда. Аввал саёҳатчилар тез юриш воситаси сифатида самолётни танлашган бўлса, ҳозирда юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларни танлашмоқда. Қуйида ана шундай поездлардан энг зўр еттитаси ҳавола этилади. 

1. InterCity Express. Ушбу поезд бутун Германия бўйлаб ҳаракатланади. Бу саёҳатчини давлатнинг исталган бурчагига олиб бориб қўядиган қулай экспресс ҳисобланади.

2. AVE Talgo-350. Вагонининг бош қисми ўрдакни эслатиб юборувчи ушбу поезд Барселона ва Мадрид ўртасида қатнайди.

3. CRH380A. Поезд Шанхай ва Нанкин шаҳарлари ўртасида ҳаракатланади. Унинг тезлиги соатига 380 км бўлиб, йўловчисиз соатига 486 км гача чиқади.

4. Шанхай Магвели. Лойиҳа Transrapid 08 номини олган, аммо халқ ичида уни Шанхай Магвели деб номлашади. Бу жаҳондаги энг тез поездлардан бири ҳисобланади.

5. TGV. Француз муҳандислари томонидан лойиҳалаштирилган поезд. У ҳам энг тез поездлардан бири ҳисобланади.

6. Shinkansen. Бу поезд лойиҳаси эса японияликлар томонидан ишлаб чиқилган. У Осака ва Токио шаҳарларини боғлаб туради. Бунга 2 соат-у 25 дақиқа кифоя этади.

7. MLX01. Бу ҳам франциялик усталарнинг ёрқин лойиҳасидир. MLX01 «магвел» тизимида ҳаракатланади.

Top