20:15 / 13.12.2016
6684

Арманистон ФВВ раҳбари 55 ёшида вафот этди

Фото: Sputnik

Арманистон фавқулодда вазиятлар вазири Армен Ерицян сешанба куни 55 ёшида вафот этди, деб хабар берган РИА Новости’га ФВВ матбуот хизмати.

Аввалроқ, Ерицян “Наири” тиббий марказига оғир аҳволда ётқизилгани хабар берилганди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, унда онкологик касаллик бўлган.

Ерицян 1960 йилнинг 25 декабрь куни таваллуд топган. У 1982-2010 йилларда Арманистон полиция тизимида меҳнат қилди: ташқи хизмат милиционеридан республика полицияси бошлиғининг биринчи ўринбосари даражасигача кўтарилди. 2010-2014 йилларда эса фавқулодда вазиятлар вазири бўлган. 2014-2016 йилларда фавқулодда вазиятлар ва ҳудудий бошқарма вазири лавозимида ишлаган. 2016 йилнинг 24 февралидан бошлаб фавқулодда вазиятлар вазирлигини бошқарган.

Top