Жаҳон | 09:54 / 13.12.2016
11001
1 дақиқада ўқилади

F-16 қирувчисининг қулаган ерида туширилган илк кадрлар тақдим этилди

Интернетда Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида ҳалокатга учраган F-16 қирувчи-самолётининг қулаган жойидан илк кадрлар эълон қилинди.

Гувоҳларнинг айтишича, улар самолёт қулаган туманда кучли портлаш овозини эшитишган. Аввалроқ учувчининг омон қолгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз: Туркия бош штаби ОАВ томонидан F-16 қирувчи самолётининг мамлакат жануби-шарқида жойлашган Диёрбакир авиабазасида ҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарни тасдиқлади. 
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид