Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар: Curiosity Марсда ҳаёт бўлганидан дарак берувчи элемент аниқлади
АҚШнинг Curiosity марсоходи Марс сиртида биринчи марта бор кимёвий элементини топди. Бу ҳақда АҚШнинг Лос-Алаамос миллий лабораторияси хабарида айтилди. Олимларнинг айтишича, борнинг қизил сайёрада мавжудлиги узоқ ўтмишда унда қандайдир тирик организмларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга ёрдам берган қулай шароитлар бўлганидан дарак беради.
"Аввалги миссиялардан бирортаси Марсда бор топмаганди. Агар биз калций сульфати томирчаларида топган бор Ердаги борга ўхшаш бўлса, унда бу ҳолат томирчаларни ҳосил қилган бу қадимий Марснинг ер ости сувлари Цельсий бўйича 0-60 градус ҳароратга ва нейтралдан нордонгача водород кўрсаткичига эга бўлганини англатади", деб айтди лаборатория ходими Патрик Гасда.
Бор лаборатория томонидан яратилган ChemCam камераси ёрдамида топилди. Олимларнинг айтишича, бор кўпинча суви буғланиб кетган қуруқ ҳудудлар билан боғланади. Бу орада Россиянинг бир нечта ОАВ номаълум сабабларга кўра, Марсда микроблар аниқланганини маълум қилган.
Мавзуга оид
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
08:07 / 02.02.2026
Марсда “тунги фотосессия”: Curiosity сунъий ёритишдан фойдаланди
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
11:30 / 24.10.2025