Спорт | 00:34 / 14.12.2016
7914
2 дақиқада ўқилади

Жонибек Отабеков спорт кураши бўйича жаҳон чемпионати совриндори бўлди

Ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси Жонибек Отабеков спорт кураши бўйича жаҳон чемпионатида бронза медаль совриндори бўлди. Будапештда (Венгрия) ўтган мусобақа 11 декабрда якун топди.  

80 кг гача вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз 3-ўрин учун курашда грузиялик Николаз Келасовни мағлуб этди.

Отабеков бундан аввалги жангларда хорватиялик Ненад Жугайни (6:4), япониялик Соха Сакабени (6:3) ютганди, бироқ яримфиналда россиялик Рамазан Абачараевга ютқазганди (0:6). 

Худди шунга ўхшаш йўсинда яна бир спортчимиз Рашид Қурбонов ҳам иштирок этиб келаётганди. Бироқ 70 кг гача вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз "бронза" учун жангда эронлик Мостафо Ҳусайнхонийга ютқазиб қўйди ва якуний ҳисобда 5-ўрин билан кифояланиб қолди.

Яна икки ҳамюртимиз чемпионатнинг илк кунидаёқ муваффақиятсизликка учрагандилар: Фазлиддин Номозов (71 кг, юнон-рум кураши) саралаш босқичидаёқ, Темуржон Усмонохунов (61 кг, эркин кунаш), биринчи босқичдан ўтиб, иккинчи босқичда имкониятни бой бериб қўйди.

 

Мавзуга оид