Жаҳон | 00:10 / 15.12.2016
4810
1 дақиқада ўқилади

UNICEF: Нигериядаги 80 минг боланинг ҳаёти очлик туфайли хавф остида

Фото: Reuters

Келгуси йили Нигериянинг шимоли-шарқида ярим миллион бола очликка юз тутади, инсонпарварлик ёрдами етказилмаса, улардан 80 минг нафари ҳалок бўлади. Бу ҳақида UNICEF ҳисоботига асосланиб, Daily Sabah нашри хабар берди

Халқаро ташкилотнинг ижрочи директори Энтони Лейк ҳозирги инқироз ҳалокатга айланиши мумкин эканлигини таъкидлади. 

Унинг баёнот беришича, 400 минг оч-наҳор бола 2,6 миллион қочқинлар бошидан кечираётган қийинчиликларнинг бир қисми, холос.

"Агар уларга зарур ёрдам кўрсатилмаса, бу болаларнинг ҳар бешинчиси ҳаётдан кўз юмади", -дейилади ҳисоботда. 

Бугунги кунда Борнога инсонпарварлик ёрдами етказиб беришнинг ҳеч қандай иложи йўқ. UNICEF бу ҳудудларда тутқун бўлган болаларнинг ҳаётидан хавотирда. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид