Жамият | 15:41 / 17.12.2016
15115
1 дақиқада ўқилади

Хитойда йирик молиявий пирамида фаолиятига чек қўйилди

Фото: Reuters

Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Цзянси вилоятида йирик молиявий пирамида фаолиятига чек қўйишди. Унинг ташкилотчилари 200 мингдан ортиқ кишини 14,3 миллион долларга чув туширишган.

Хитой Халқаро радиосининг хабар беришича, “Юньшумао” молиявий пирамидасининг фаолияти Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги томонидан текширувдан ўтказилмоқда. Молиявий пирамида ташкил этиш иши бўйича етти киши қўлга олинган.

Пирамида иштирокчиларига махсус ташкил этилган ташкилотнинг акцияларини олиш учун пул тўлаш таклиф этилган. Шундан сўнг ҳар бир киши олинган электрон маблағлар ёрдамида рўйхатдан ўтиб, ташкилот аъзосига айланиши мумкин бўлган. У схемага яна икки нафар инсонни олиб келганида эса қўшимча электрон пулларни қўлга киритган.

Ташкилотчилар пирамидага кўпроқ кишиларни жалб этиш учун Хитойнинг турли ҳудудларида махсус тадбирлар ҳам ўтказишгани айтилмоқда.

Мавзуга оид