Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла аҳолиси нақд пул етишмаётганига қарши норозилик билдирмоқда
Венесуэланинг бир неча штатларида нақд пул етишмаётгани ва дўконларнинг 100 боливарлик қоғоз пулларни қабул қилишни рад этаётганларига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Мамлакат аҳолиси нақд пул етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишни талаб қилмоқда. Бир ҳафта аввал, 12 декабрда Венесуэла 100 боливарлик қоғоз пулни муомаладан чиқариши маълум бўлганди. Венесуэла президенти Николас Мадуронинг айтишича, бу мафияга қарши кураш билан боғланган.
Шу сабабли 17 декабрда Тачира, Трухильо, Монагас, Ансоатеги, Боливар, Баринас ва Сулия штатларида норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Аҳолининг таъкидлашича, савдогарлар ва транспортда ташувчилар 100 боливарлик қоғоз пулни қабул қилишдан бош тортишмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, айни вақтда мамлакат ҳукумати бу ҳолат бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ бермаган.
Мавзуга оид
16:03 / 18.12.2025
«Божлар – менинг севимли сўзим». Трамп халққа мурожаат қилди
12:26 / 17.12.2025
АҚШ Венесуэла атрофида денгиз блокадасини бошлади
16:06 / 12.12.2025
«Мадуро мутлақо ёлғиз қолди». Венесуэлани энг кучли иттифоқчилари ташлаб кетдими?
09:59 / 11.12.2025