Технология | 14:24 / 18.12.2016
8845
1 дақиқада ўқилади

Кореяда инсон томонидан бошқарилувчи гигант робот прототипи яратилмоқда

Фото: Виталий Булгаров

«Korea Future Technology» компанияси инсон ҳаракати орқали бошқарилувчи оғир робот прототипини яратди. Роботни ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этган 3D-рассом  Виталий Булгаров ўзининг Facebook'даги саҳифасида шу ҳақида маълум қилди. 

Виталий Булгаров бундан аввал Трансформерлар, Терминатор фильмлари ҳамда  Starcraft 2 ва World of Warcraft компьютер ўйинлари учун 3D-моделларни яратган. Кейинчалик уни робот дизайни ва эрогономикаси устида ишлашга таклиф қилишди. 

Лойиҳанинг асосий вазифаси — саноатда амалий қўллаш учун роботлаштирилган платформани яратиш. Роботнинг айнан қайси соҳаларда қўлланилиши ҳозирча номаълум. Булгаровнинг сўзларига кўра, у янги лойиҳага оид тафсилотлар билан бўлиша олмайди. Ҳозирга қадар роботнинг олдинга ҳаракатланиб, қўлларини қимирлата олишигина маълум. 

Бундай турдаги роботлар япон фильмлари, ўйинлари ва комиксларида жуда машҳур. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид