Жаҳон | 12:49 / 20.12.2016
18316
3 дақиқада ўқилади

Берлиндаги фожиа: Байрамга чиққан кишилар уйга қайтмади

Фото: Reuters

19 декабрь куни кечқурун Берлин шаҳри марказида юк машинаси орқали содир этилган теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлди ва 48 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилди. Юк машинаси бир қатор дипломатик миссиялар жойлашган гавжум туман ҳудудида тўпланган одамлар устига юриб борган. Юк машинаси ҳайдовчиси Афғонистон ёки Покистондан келган қочқин бўлган, у машинани ўғирлаган, машина ичида польшалик ҳайдовчи жонсиз ҳолда топилган.

У воқеа жойидан қочиб яширинишга ҳаракат қилган, аммо тез орада полициячилар қўлига тушган. Айни вақтда у сўроқ қилинмоқда.

Ҳукумат вакиллари бу ҳодисани теракт сифатида баҳоламоқда. Берлин полицияси бу ҳодиса қасддан амалга оширилганини тасдиқлади. Ишни Германия бош прокуратураси текширмоқда.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, қора рангли юк машинаси маҳаллий вақт билан соат 20:00да кайзер Вильгельм мемориал черкови яқинида ташкил этилган Рождество ярмаркаси ҳудудида бостириб келган.

Юк машинаси 50 метр масофа бўйлаб одамларни суриб борган. Машина қўшни кўчада яна бир павильонга бориб урилган ва тўхтаган. Ниқоб таққан машина ҳайдовчиси кабинадан чиқиб, Zoologischer Garten бекати томонга чопган.

Воқеа жойига полициячилар ва қутқарувчилар етиб келган, атрофдаги кўчаларда ҳаракат тўхтатилган. Барча жабрланувчилар шифохонага олиб кетилган.

Ҳукумат хабарига кўра, жароҳатланганлар орасида хорижлик сайёҳлар ҳам бор. 

Ҳужум сабаби ҳозирча аниқланмади. Германия ИИВ раҳбари Томас де Мезьер бу ҳодисада теракт белгиларини қайд этган.

Берлин полицияси раҳбари Томас Нойендорф жиноятчи машинани олиб қочгани ҳақида айтган. Ушбу жиноятчи воқеа жойидан бир неча юз метр масофада эканида фотороботи ясалиши орқали қўлга олинган.

Ушбу ҳодисадан кейин Берлин полицияси шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини кўчаларга чиқмасликка чақирди.

Германия канцлери Ангела Меркель ушбу ҳодисадан хабардор этилди. У ИИВ раҳбари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Кўплаб давлатлар ва халқаро ташкилотлар Берлиндаги воқеа юзасидан муносабат билдириб, бу хунрезликни қоралаб чиқди.

АҚШ ва ЕИ Германияга ўз ёрдамини таклиф этди, қўшни Францияда байрам ярмаркаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Берлинда юк машинаси одамлар устига қасддан ҳайдаб борилгани тасдиқланди

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти