Жаҳон | 09:40 / 20.12.2016
19110
1 дақиқада ўқилади

«Дўлана» эритмасидан заҳарланиб ҳалок бўлганлар сони 50 нафардан ошди

Фото: FreeImages.com Content License

Россиянинг Иркутск шаҳрида «Бояришник» - дўлана эритмасидан заҳарланиб шифохонага тушганларнинг яна 4 нафари жон таслим қилди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» минтақавий соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда. 

«Бир тунда Иркутскдаги 3та шифохонада 4 киши ҳаётдан кўз юмди», — деган маъмурият вакили. 

Шу билан бирга, айни заҳарланиш аломатлари билан яна 12 киши шифохонага олиб келингани хабар қилинмоқда. 

Бундан аввалроқ, «Бояришник» эритмасидан ҳалок бўлганлар сони 48 нафардан ошгани маълум қилинганди. 


 

Мавзуга оид