Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Анқарада Россия элчиси ўлдирилишига гувоҳ бўлди

Фото: © AP
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Улфат Қодиров россиялик ҳамкасби Андрей Карлов ўлдирилган кўргазмада иштирок этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси Иброҳим Жунусов фейсбукдаги саҳифасида айтиб ўтган.
«Биз кўргазмада Ўзбекистон элчиси ҳамда Карлов билан бир қаторда туриб суҳбатлашдик. Ёнимизда қандайдир йигит айланиб юрарди. Мен уни тансоқчи деб ўйладим. Карлов сўзга чиқишни бошлагач эса, у ўт очди. У баланд овозда ҳамма ерга ётиши кераклиги ҳақида бақирди. Ўқлари тугаганидан кейин эса қочиб кетди. Мен у ерда ҳайдовчи билан бирга эдим. Кўргазмада ҳаммаси бўлиб 150 киши бор эди», - деган Жунусов.
Эслатиб ўтамиз, россиялик элчи Андрей Карлов Туркиянинг Анқара шаҳрида рўй берган террорчилик акти оқибатида ўлдирилди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши қотилликни теракт деб тан олди.
Маълумот учун, ушбу ҳодисадан сўнг бир қатор давлатлар Туркиядаги ўз элчихоналарида хавфсизлик чоралари кучайтирилганини маълум қилишди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эса бу борада ҳозирча расмий изоҳ бермаган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

23:40 / 10.06.2025
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж

12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025