Жамият | 19:35 / 20.12.2016
12251
2 дақиқада ўқилади

Олмаоталик ўғри жабрдийдага инсоф қилди (Видео)

Фото: Getty Images

Олмаотада ўғри ўзи ўғирлаган iPhone’ни унинг эгасидан мулойим хабар олгандан кейин унга қайтариб берган. Жабрдийда шаҳардаги бир нечта ресторанлар директори, таниқли тадбиркор Куаниш Шўнбай бўлган. У ўзи билан юз берган бу ноодатий ҳодиса ҳақида  Tenginews.kz нашри мухбирига сўзлаб берди.

"Мен дўстларим билан компьютер клубида ўйнаб ўтириб, ўйинга чалғиб кетдим. Телефоним диванда менинг ўнг томонимда ётганди. Кўринишича, ўғри бундан фойдаланиб телефонимни ўғирлаб кетган. Телефон ўғирлаб кетилганини билишим билан кузатув камерасидаги видеони кўриб чиқдим. Сўнгра " iPhone’ни топиш" функциясида "Ҳурматли ўғри, менда сен қайд қилинган видео бор. Илтимос менга телефонимни қайтиб бер. Уни менинг исталган ресторанимдан бирида қолдириб кетишинг мумкин", деб ёздим. Сўнгра ўғирлик ҳақида полицияга ариза бердим", деб воқеани сўзлаб берди тадбиркор.

Эртасига рестораторга ўғрининг қариндошлари чиқиб, воқеа учун ундан узр сўрашган. Улар телефонни эгасига қайтариб беришган. "Энди аризамни қайтиб олмоқчиман, мен уни кечирдим", деб айтган Шўнбай. 

Apple қурилмаларида уни изловчи функция мавжуд. Ўғирланган iPhone’ни харита орқали топиш мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид