Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия ва Колумбия "Шапекоэнсе" хотирасига хайрия учрашуви ўтказади
Бразилия футбол конфедерацияси Бразилия ва Колумбия терма жамоалари ўртасида "Шапекоэнсе" клуби билан юз берган авиаҳалокат қурбонлари хотирасига 25 январда Рио-де-Жанейродаги Олимпия стадионида хайрия футбол учрашуви бўлиб ўтишини маълум қилди.
Барча тушган маблағлар Колумбияда 28 ноябрда содир бўлган авиафалокат қурбонлари яқинларига ёрдамга йўналтирилади. Ўшанда Lamia самолёти Эль-Гордо деган жойда ерга қулаган. Самолётда 77 киши, жумладан бразил клубининг 22 ўйинчиси бўлган. Авиафалокатда 6 киши омон қолган.
Таъкидланишича, Бразилия термаси сафида фақат маҳаллий футболчилар ўйнайди.
Фожеада учувчи ва авиакомпания айбдор деб топилганди.
"Шапекоэнсе" "Атлетико Насьональ" клуби билан Жанубий Америка кубоги финал учрашувининг 1-ўйинига учиб кетаётган бўлган. Кейинроқ Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) "Шапекоэнсе"ни кубок ғолиби деб эълон қилганди.
Мавзуга оид
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
19:54 / 28.04.2026