Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Туркиядаги элчисига ўлимидан кейин олий унвон берилди
Россия президенти Владимир Путин Россиянинг Туркияда ўлдирилган элчиси Андрей Карловга ўлимидан кейин Россия Қаҳрамони унвонини берди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.
"Россиянинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида кўрсатган матонати ва жасурлиги, Россиянинг ташқи сиёсий курсини амалга оширишдаги катта ҳиссаси учун Карлов Андрей Геннадьевичга (ўлимидан кейин) Россия Федерацияси Қаҳрамони унвони берилсин", деб айтилган фармонда.
Карлов 19 декабрда Анқарада фотокўргазма очилишида нутқ сўзлаётганда отиб ташланган. Ушбу ҳужум Россия ташқи ишлар вазирлигида теракт деб таснифланган.
Мавзуга оид
18:46 / 15.08.2023
Туркияда Россия элчиси Карловнинг ўлдирилишида гумон қилинган шахс ушланди
21:25 / 09.03.2021
Туркияда Россия элчисининг ўлдирилишига алоқадор кишиларга суд ҳукми чиқарилди
13:39 / 08.01.2019
Туркияда Россия элчисининг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан суд бошланди
01:14 / 24.11.2018