Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда россиялик элчининг ўлдирилиши тафсилотлари маълум қилинди
Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ҳаётига суиқасдни Фатҳулла Гулен тарафдорлари амалга оширган. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги маълум қилди.
Прокуратуранинг айблов хулосасига кўра, элчига суиқасд унинг ўлдирилишидан 6 ой олдин – 2016 йил июнда режалаштирилган.
Даставвал қотилликни Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси бош қароргоҳида 2016 йил 27 июнда, хорижий дипломатик миссиялар раҳбарлари учун ташкил этилган ифторлик вақтида амалга ошириш режалаштирилган.
Таъкидланишича, элчининг қотили Мавлут Олтинтош ифторлик ўтаётган бинога қўриқлаш хизмати ходими сифатида кириши керак бўлган. Олтинтош эътиборни тортмаслик учун Туркия бош вазири маъмурияти хизмати ходими кўкрак нишонини тақиб олган.
Карлов ифторликда иштирок этмагани учун суиқасд амалга ошмаган.
Туркия прокуратураси 23 ноябрда 2016 йил 19 декабрда Анқарадаги фотокўргазма очилиши вақтида отиб ташланган Карповнинг иши бўйича 28 гумонланувчига айблов қўйди. Тергов хулосасига кўра, Карловни ўлдиришга собиқ давлат хизматчиси Шахин Соғут буйруқ берган. Ушбу иш бўйича яна бир гумонланувчи сифатида Гулен ўтмоқда.
Мавзуга оид
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
07:24 / 06.05.2026
Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси тайинланди
12:13 / 13.12.2025
Сардор Рустамбоев Непалда элчи сифатида расман фаолият бошлади
12:41 / 28.11.2025