Руминиянинг янги бош вазири мусулмон аёл бўлиши мумкин
Руминиянинг Социал-демократик партияси (СДП) ва Либераллар ва демократлар альянсидан (ЛДА) иборат парламентдаги кўпчилик коалицияси мамлакат бош вазири лавозимига Ҳудудий ривожланиш ва давлат бошқаруви вазирлигидаги давлат котиби Севил Шайдах номзодини билдирди.
Таъкидланишича, Шайдах 2016 йилда вазирлик раҳбари, ҳозирда СДП етакчиси Ливиу Драгня сайловлардаги фирибгарликлар иши бўйича истеъфога кетгандан кейин вазирликни 6 ой давомида бошқарган. Шайдах 1989 йилдан бери Қуръонга қўлини қўйиб, қасамёд қелтирган Руминиядаги биринчи вазир бўлган.
Руминия ОАВ маълум қилишича, Драгня Шайдахнинг 2011 йилда суриялик Акром Шайдах билан никоҳида гувоҳ бўлган. Шайдах СДПга 2015 йилда кирган.
Драгня президент билан маслаҳатлашувлардан кейин бош вазир лавозимига номзод бўйича бошқа таклифлар бўлмаслигини айтди.
"Агар бу таклиф рад этилса, биз унда бошқа жойда кўришамиз", деб айтган Драгня.
Драгнянинг айтишича, у бош вазир лавозимига "адолатсиз судлангани ва ноконституцион қонун" сабабли даъвогарлик қилолмайди.
Руминияда 11 декабрда парламентга сайловлар бўлиб ўтди. Унда катта фарқ билан СДП ғолиб бўлди, бироқ у мутлақ кўп овоз тўплай олмади. Натижада СДП ва ЛДА коалиция тузиб, бу коалиция парламентда 54 фоиз ўринга эга бўлди. Бу уларга келишган ҳолда бош вазир номзодини билдиришга ва ҳукумат таркибини таклиф қилишга имкон берди.
Мавзуга оид
23:05 / 19.10.2024
Ҳаво маконининг бузилиши: Руминия қирувчи самолётларни ҳавога кўтарди
20:08 / 19.10.2024
Япониялик эркак бош вазир қароргоҳига бостириб киришга уринди
20:12 / 27.09.2024
Япония ҳукмрон партиясига янги етакчи тайинланди
23:30 / 17.09.2024