Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгияда НАТО бош тафтишчиси ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди
НАТОнинг бош аудитори Ив Шанделон ўз жонига қасд қилган. У Бельгиянинг Анден шаҳрида ўлик ҳолда топилган, деб хабар бермоқда РИА Новости Намюр вилоятидаги прокуратурага асосан.
"Жасадни ёриш – бу ўз жонига қасд қилиш эканини кўрсатди. Жасад ёнидан видолашув мактуби ҳам топилган", - деди прокуратура вакили.
Амалдорнинг сўзларига кўра, Шанделоннинг жасади ўтган жума куни аниқланганди.
7sur7 интернет-портали маълумотига кўра, НАТО амалдорининг жасади унинг иш жойидан 140 ва ўзи истиқомат қилган Ленс шаҳридан 100 километр узоқликда топилган.
ОАВ хабарига кўра, 60 ёшли Шанделоннинг номига учта ўқотар қурол рўйхатдан ўтказилган. Бироқ жасаднинг ёнида рўйхатдан ўтказилмаган қурол топилди. Ундан бошга қарата ўқ узилган.
Шанделон атрофидаги кишиларнинг таъкидлашича, у сўнгги пайтларда “ғалати” телефон қўнғироқларини қабул қилаётгани ҳақида айтган, деб таъкидлайди 7sur7.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026