Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда "пластмасса гуручлар" мусодара қилинди
Нигерия божхона хизмати Лагос шаҳрида бир тадбиркордан сотиш учун мўлжалланган 2,5 тонна "пластмасса гуручлар"ни мусодара қилди, деб хабар бермоқда хорижий ОАВ.
Божхона хизмати раҳбари Харуна Мамудунинг айитишича, бу "сохта маҳсулот" мамлакат бозорларида байрамлар вақтида сотилиш учун мўлжалланган бўлган.
Унинг таъкидлашича, сохта гуруч қайнатилгандан кейин ёпишқоқ бўлиб қолган ва агар уни одамлар истеъмол қилганда нима бўлиши мумкинлиги ҳеч кимга аён эмас.
Божхоначилар бу гуруч қаерда ишлаб чиқарилганини билишмаслигини, бироқ шундай ҳодиса ҳақида 2015 йилда Хитойда маълум қилинганини таъкидлаб ўтдилар.
Таъкидланишича, гуруч Нигерияда энг машҳур озиқ-овқат маҳсулотларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
08:44 / 03.01.2026
Нигерияда ЙТҲ: Энтони Жошуанинг ҳайдовчисига нисбатан иш қўзғатилди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
09:54 / 22.12.2025