Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Тожикистон ўртасида авиаалоқа тиклангани маълум қилинди
Фото: pixabay.com
Россия ва Тожикистон ўртасида авиаалоқа тикланди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига Россия транспорт вазирлигининг расмий вакили маълум қилди.
"Россия ва Тожикистон ўртасида авиаалоқа тикланди. Тожикистон авиация мутассадилари "Ямал" авиакомпаниясининг Жуковский аэропортидан Душанбе ва Хўжандга парвозларини келишиб олдилар. Музокаралар 22 декабрда давом эттирилади", деб айтган манба.
Аввал маълум қилингандек, "Ямал" авиакомпанияси 22 декабрь соат 05:00 да Душанбега чартер рейсини амалга оширишга рухсат олган.
22 декабр соат 00:00 га бир соатдан камроқ вақт қолганда Россия транспорт вазирлиги Тожикистон билан авиаалоқа тўхтатилишини эълон қилганди. Бундан ташқари, 21 декабрь давомида вазирлик авиаалоқанинг тўхталиши мумкинлигини айтиб келган, бироқ кейин позициясини юмшатиб, музокаралар давом этишини айтган.
Авиаалоқанинг тўхтатилиши Россия ва Тожикистон ўртасида ташувчилар миқдори бўйича тафтишлар ортида янгради. Бундан аввал Тожикистон мутассадилари "Ямал" авиакомпаниясига Хўжандга парвоз амалга оширишга рухсат бермагандилар. Уларнинг фикрича, "Ямал" парвозлари Россия ва Тожикистон ўртасида рейсларни амалга оширувчи ташувчилар сони бўйича тенг ҳуқуқликни бузган бўларди. Бунга жавобан Россия транспорт вазирлиги Тожикистон мутассадиларининг бу қарори қонунга зидлигини айтган.
Мавзуга оид
20:41 / 20.04.2026
Украинадаги уруш роботлар ва дронлар қарама-қаршилигига айланиб бормоқда – ОАВ
18:48 / 20.04.2026
Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликлар сони 4,8 мингдан ошди – ОАВ
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
16:37 / 17.04.2026