Ўзбекистондаги туманлардан бирига Шароф Рашидов номи берилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Парламент қонунчилик палатасидаги матбуот хизмати хабарига кўра, мажлиcда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилишди.
Депутатлар масалани ҳар томонлама муҳокама қилгач, ҳукумат таклифи, кенг жамоатчилик муҳокамаси жараёнида билдирилган фикр ва таклифларни умумлаштириш материаллари, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан тайёрланган хулосалар асосида Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди ва ушбу ҳужжат маъқуллаш учун Сенатга юборилди.
Маълумот учун, Шароф Рашидович Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида Жиззах шаҳрида таваллуд топган. Собиқ Иттифоқ даврида партия ва давлат арбоби, ёзувчи, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1974), Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси раҳбари, 1939 йилдан КПСС аъзоси.
1950-1959 йилларда Ўзбекистон ССР Олий Совет Президиуми раиси ва СССР Олий Совет Президиуми раиси ўринбосари. 1959 йилнинг мартидан Ўзбекистон КП МК биринчи котиби.
1983 йилда вафот этган.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00
-
«БААдаги фуқароларимизни тезликда текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган» — ТИВ
Ўзбекистон | 16:53
-
“Японияда биринчи бўлиб раҳбарлар ишдан олинади” – япон бизнесини бошқараётган ўзбек аёли
Ўзбекистон | 16:50
-
Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Баҳри Тожик» сув омборидан биргаликда фойдаланади
Жаҳон | 16:47
Мавзуга оид

17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида

20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди

17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда

09:27 / 15.05.2025