Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Молдавиянинг сайланган президенти Додон лавозимига киришади
Молдова республикасининг янги сайланган президенти Игорь Додоннинг инаугурация маросими 23 декабрь куни Республика саройида бўлиб ўтади. Молдовада президентлик сайловининг иккинчи тури 13 ноябрда бўлиб ўтган, унда, МСК маълумотларига кўра, Социалистлар партияси номзоди Игорь Додон 52,11 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлганди.
Республиканинг бешинчи президенти лавозимига киришиш тантанали маросими аввалги раҳбарларнинг қасамёд қилиш маросимидан бирмунча фарқ қилади. Социалистлар партияси депутати Андрей Негуцанинг РИА Новости агентлигига маълум қилишича, янги президент қасамёд қилишдан аввал халққа мурожаат қилади.
Додон бу мурожаатида президентлик лавозимидаги режаларига тўхталади. "Тантанали қасамёд қилиш маросими депутатлар ва Конституциявий суд аъзолари иштирокида бўлиб ўтади", — деган Негуца.
Додоннинг инаугурацияси билан амалдаги президент Николай Тимофти ваколатлари поёнига етади. У 2012 йил мартидан буён республикага раҳбарлик қилади.
Мавзуга оид
13:41 / 18.03.2026
Молдовада Украина чегараси яқинида қулаган дрон топилди
13:33 / 12.03.2026
Молдова ҳукумати мамлакатнинг МДҲдан чиқишини маъқуллади
15:16 / 21.02.2026
Украина ва Молдовада қатор қотилликларни тайёрлаган гуруҳ фош этилди
11:44 / 30.01.2026