Кучли мавзу: Эҳтимол, келажак оддийлик ортидадир

Фото: Google image
Эпикур ва бошқа оддийлик тарафдорларининг фикрича, асосий эҳтиёжлар қондирилиши шарти билан ҳам яхши яшаш мумкин. Худди шундай фикрни психолог Абраҳам Маслоунинг "эҳтиёжлар иерархияси"да ҳам топиш мумкин. Бироз тўғирлаш киритилган бу далил ортиқча бойликнинг бир неча чўнтакларга тақсимланишига йўл қўймай, ҳар бир инсонни озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, соғлиқни сақлаш, таълим, коммунал хизматлар ва жамоатчилик транспорти каби энг асосий эҳтиёж билан таъминлашга ёрдам беришини кўзда тутади.
Суқрот ёки Эпикурнинг оқил ва доноликларига қарамай, энвайронментализм (XX асрда Европа мамлакатларида кенг тарқалган, атроф-муҳит ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ижтимоий экологик ҳаракат, шунингдек ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ҳамда атроф-муҳит бошқаруви назарияси) нуқтаи назаридан оддий ҳаёт арконларини ҳимоя қилиш хаёлларига ҳам келмаган бўлар эди. Икки аср саноатлаштириш, аҳоли сонининг ошиши ва ҳаддан зиёд иқтисодий фаоллик бизга смог, кўл, дарё ва океанларнинг ифлосланиши, заҳарли чиқиндилар, тупроқ эрозияси, кесилган ўрмонлар, жониворлар ва глобал исишни "мерос қолдирди". Оддийлик фалсафаси эса юқорида қайд этилган тенденцияларга чек қўйиш ва сайёрамизнинг нозик экотизимини сақлаб қолишга умид бағишлайди.
Кўпчилик бу фикрни маъқулламаслиги мумкин, бироқ бизнинг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш борасидаги замонавий усулларимиз буни амалга ошира олмаса, шундай пайт келиши мумкинки - биз шунчаки оддийлик томон юз тутамиз ва бу тез орада содир бўлади. Шундай бўлган тақдирда эса қадрли оддийлик анъанаси келажак фалсафасига айланади.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

09:22 / 22.11.2022
Икигаи — яшаш учун сабаб. Сиз ўз икигаи’нгизни топдингизми?

23:49 / 08.11.2022
Олимлар минг йилдан кейин яшовчи одам қандай кўринишда бўлишини тахмин қилишди

13:09 / 07.04.2022
«Ақл ва тафаккур уйғоқ туриши учун ҳам жамиятга танқидий фикрлар керак» — Виктор Алимасов сўз эркинлиги ҳақида

21:33 / 04.04.2022