Шимолий Корея давлат хизматчиларининг қочишида Сеулни айбламоқда
Шимолий Корея Сеул махсус хизматларини хорижда фаолият юритаётган шимолий кореялик давлат хизматчилари ва дипломатларини Ким Чен Ин режимидан воз кечишга ундаётганликда айбламоқда. Бу ҳақида UPI хабар берди.
Пхеньян назорати остидаги ОАВ Сеулни давлатга қарши фаолият юритишда айблади, Шимолий Корея ҳукумати эса "Жанубий Кореянинг Пхеньян режимига қарши фитнаси ҳақида ҳақиқат" номи остидаги маърузасини тақдим этди.
"Жанубий Кореянинг биз билан сиёсий ва ҳарбий қарама-қаршилик туфайлигина ном қозонган қўғирчоқ режими жирканч психологик фитна тузмоқда", - дейилади КХДР маърузасида.
Пхеньян тинчлик институти маърузасида эса бу борада шундай дейилади: "Жанубий кореялик қўғирчоқлар ўзларининг Шимолий Кореяга қарши схемасида қочишни тарғиб қилишмоқда".
Чоршанба куни Шимолий Корея ҳукумати Сеул махсус кучларини КХДРнинг хориждаги манзилларига оддий ва электрон почта орқали Жанубий Корея томонга ўтишга чақирганликда айблади.
Ҳукумат баёнотида шунингдек Сеулнинг КХДР ишчи аёлларини оммавий ўғирлаш ҳолатларига сабаб бўлган аксилгуманитар вазиятни яратганлиги таъкидланган ҳамда шу ўринда апрель ойида 12 официант қиз ва менежернинг Жанубий Кореяга қочиши эслатиб ўтилган.
Мавзуга оид
17:46
WSJ: Украина зарбаси оқибатида КХДР армияси генерали яраланди
20:56 / 21.11.2024
Путин Пхенян ҳайвонот боғига шер ва иккита айиқ совға қилди
19:15 / 20.11.2024
Ким Чен Ин Россиядаги КХДР қўшинларига қўмондонлик қилиш учун юқори мартабали генералини юборди
20:59 / 19.11.2024