Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётининг муқобилини топди
Фото: wimsradio.com
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, у Boeing компаниясидан F-18 Super Hornet қирувчи самолётини ишлаб чиқариш билан боғлиқ молиявий тафсилотларини тақдим этишни сўраган. У бу ҳақда Twitter саҳифасида ёзган.
«Lockheed Martin F-35 қирувчи-бомбардимончи самолётини ишлаб чиқариш ва унинг таннархи билан боғлиқ йирик харажатларга асосланган ҳолда, мен Boeing корпорациясидан F-18 Super Hornet таннархига доир ҳужжатларни тақдим қилишни сўрадим», — деб ёзган Трамп.
Аввалроқ, миллиардер янги авлод F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш нархини «назорат қилиб бўлмас» деб атаган эди. Унинг баёнотидан сўнг, Lockheed Martin компанияси акциялари баҳоси 4 фоизга арзонлашган.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020