Жаҳон | 09:17 / 23.12.2016
5253
1 дақиқада ўқилади
Трамп Оқ уй матбуот котиблигига муносиб номзодни аниқлаб олди
АҚШнинг бўлажак раҳбари Дональд Трамп Оқ уйнинг янги маъмурияти матбуот котиби лавозимига ўзининг ўтиш жамоаси аъзоси Шон Спайсерни тайинлади.
Бу ҳақда республикачи президентнинг баёнотида сўз юритилган.
Сайланган президент, шунингдек, Ҳоуп Хиксни Оқ уйнинг стратегик алоқалар бўйича директори, Жейсон Миллерни коммуникациялар директори, Дэн Скавинони ижтимоий тармоқлар бўйича директор лавозимига тайинлаган. Шу билан бирга, Трамп уларни ўз ёрдамчилари деб эълон қилган.
"Шон, Хоуп, Жейсон ва Дэн менинг сайловолди ва ўтиш жамоамда асосий аъзолар бўлишди", - дея қайд этган миллиардер президент.
Мавзуга оид
23:13 / 13.07.2023
Оқ уйда топилган кокаиннинг эгаси аниқланмади
13:52 / 07.07.2023
Оқ уй Украина бўйича норасмий музокаралар ўтказилганини тасдиқлади
11:04 / 25.03.2023
Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашди
17:55 / 07.07.2022