Иқтисодиёт | 17:24 / 24.12.2016
5841
1 дақиқада ўқилади

Хитой ҳудудларни ривожлантиришга 22 миллиард доллар ажратади

Фото: © РИА Новости

Хитой молия вазири Сяо Цзенинг маълум қилишича, молия маҳкамаси мамлакатнинг орқада қолаётган ҳудудларини ривожлантириш учун 154 миллиард юань (22 миллиард доллар) миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берган.

Аниқлаштирилишича, ушбу пуллар ҳудудларга қашшоқлик билан кураш, этник можаролар олдини олиш, чегара атрофидаги назоратни кучайтиришга йўналтирилади.

Маълумот учун, Хитой ҳукумати 2016 йилда ҳаммаси бўлиб 3,5 миллиард юанлик ҳудудлараро трансфертларни амалга оширган.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид