Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Александров ансамбли Ҳалабда концерт бериши режалаштирилганди
Фото: RT
Қора денгиз устида қулаб тушган Су-154 самолёти бортида бўлган Александров ансамбли Ҳмеймимдаги россиялик ҳарбий хизматчилар учун эмас, яқиндагина озод этилган Ҳалаб шаҳрида концерт бериши режалаштирилганди. Бу маълумот ансамблнинг Москвадаги вакилларига асосланган ҳолда «Медуза» нашри томонидан тарқатилди.
Бундан олдинги хабарларда ансамбл Янги йил байрами муносабати билан Россиянинг Суриядаги Ҳмеймим авиабазасидаги рус ҳарбийларини табриклаб, концерт уюштириши кўзда тутилган бўлгани ҳақида айтилганди.
Россия Мудофаа вазирлигига тегишли Ту-154 русумли ҳарбий-транспорт самолёти 25 декабрь тонгида Москвадан учиб, Сочида ёнилғи тўлдириш учун тўхтаб, соат 5:20да парвозни давом эттирганидан сўнг радарлардан йўқолди. Кўп ўтмасдан самолёт Қора денгизга қулагани маълум бўлди. Самолёт бортида 92 киши бўлган ва уларнинг ҳеч бири омон қолмаган.
Йўловчиларнинг аксарияти Александров номидаги ашула ва рақс ансамбли аъзолари бўлган. Бортда, шунингдек, Россия «Биринчи канали», «NTV» ва «Звезда» телеканалларининг тасвирга олиш гуруҳлари ҳам бўлган.
Самолётда «Адолатли ёрдам» жамғармаси ижрочи директори Елизавета Глинка (Доктор Лиза) ҳам бор эди.
Мавзуга оид
17:47 / 01.11.2025
Ўзбекистонлик қаҳрамон: Сочидаги ёнғинда ҳайдовчи йигит она-боланинг ҳаётини қутқариб қолди
17:47 / 03.08.2025
Россия Херсондаги кўприкка зарба берди. Сочида эса украин дронлари ҳужумидан кейин нефт база ёниб кетди
11:32 / 01.07.2022
Путин Индонезия президентига у илк бор Россияга келганини айтди. Лекин улар олти йил аввал Сочида учрашишганди
15:17 / 11.06.2022