Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
27 декабрь куни Тошкентда қор ёғиши мумкин
Фото: Kun.uz
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол, айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метрга тезликда эсаётган шамол, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
16:18 / 11.12.2025
Экополиция рейдлари: Тошкент шаҳри ва вилоятида минглаб объектлар текширилмоқда
11:00 / 11.12.2025
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
15:54 / 10.12.2025
Тошкентда Бразилиянинг янги элчиси фаолиятини бошлади
09:30 / 10.12.2025