Фан-техника | 18:43 / 26.12.2016
10246
2 дақиқада ўқилади

Илк "ақлли кўзойнаклар" ишлаб чиқарилди - ORBI Prime

Берклилик стартапчилар ORBI Prime - панорама камерали илк моделни ишлаб чиқишди. Гаджет 360 даражали сурат ва видеолар олиш, шунингдек улар билан ижтимоий тармоқларда бўлишиш имконини беради. Бу ҳақида Indiegogo нашрида хабар берилди. 

ORBI Prime тўрт камера билан таъминланган. Финал тасвир ўлчовлари 4К'ни ташкил қилади. Видеони барқарорлаштириш тизими мавжуд бўлиб, у кадрдаги силкинишларни камайтиради.

ORBI Prime ўрнатилган аккумулятор орқали ишлайди - унинг заряди тахминан 1,5 соатга етади. Суратга олинган материални дарҳол ижтимоий тармоқларда жойлаштириш мумкин - бунинг учун "ақлли кўзойнаклар"да Wi-Fi-модули мавжуд. 

Кўзойнак корпуси поликарбонатдан тайёрланган ва сувдан ҳимоя билан таъминланган. Унинг линзалари - поляризацион. Тўпламда кўзойнакларни тушиб кетишдан сақловчи махсус лямка бор. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, уларни ҳатто спорт дубулғалари билан ҳам тақиш мумкин - шунда экстремал саргузаштларни максимал даражада самарали тасвирга олади. 

Илк инвесторлар 199 долларга ORBI Prime'ни буюртма қилишлари мумкин. Қурилмани 2017 йилнинг августида етказиб беришга ваъда беришмоқда. Гаджет эркин сотувда тахминан 650 доллардан сотилади.  

Мавзуга оид