Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung Galaxy S8 смартфони 8 Гб оператив хотирага эга бўлиши кутилмоқда
Samsung компанияси 2017 йилда Galaxy S8 флагманларининг янги авлодини намойиш қилади. PhoneArena нашрининг хитойлик инсайдерга асосланиб маълум қилишича, янги смартфонлар қатори 8 Гб оператив ва UFS 2.1 тезкор хотирага эга бўлади.
Galaxy S8 бирйўла икки модель кўринишида тақдим этилади - асосий (5 дюйм) ва «Plus» приставкали катталаштирилган (6 дюйм). Манбага кўра, улар 8 Гб оператив хотирага эга бўлади. Бундан аввалги флагман қурилма - Galaxy Note 7 оператив хотираси эса атиги 4 Гб бўлган.
Флеш-хотирада ҳам ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Samsung флагманлари UFS 2.1 тезкор хотира стандартига эга бўлади. Galaxy S8 процессори 10 нанометрли техник жараён бўйича ишлайди. Бу Qualcomm ва Samsung ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган Snapdragon 835 процессори бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Galaxy S8 тақдимоти 2017 йилнинг апрелида Нью-Йоркда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:42 / 02.12.2025
Samsung ўзининг биринчи уч букланадиган Galaxy Z TriFold смартфонини тақдим этди
22:27 / 01.11.2025
Смартфонлар бозорида 2025 йил етакчилари аниқланди
14:14 / 31.10.2025
Android iPhone’дан хавфсизроқ чиқди — Google янги тадқиқот натижаларини эълон қилди
13:10 / 29.10.2025