Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ту-154 самолёти ҳалокатга учраган жойдан 11 жасад топилди
Ту-154 самолётининг ҳалокати юз берган жойда қидирув ишлари олиб борилмоқда. Россия мудофаа вазирлигининг хабар беришича, бу ишларнинг биринчи суткаси давомида 11 жасад ва 154 тана бўлаклари топилган. Бу ҳақда Риа Новости хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, Сочидан Сурияга парвоз қилган ва 25 декабрь эрта тонгда радарлардан йўқолиб қолган Ту-154 ҳарбий самолёти Қора денгиз устида фалокатга учраганди. Самолётда 90 дан кўпроқ инсон, жумладан Александров номидаги қўшиқ ва рақс ансамбли артистлари, "Справедливая помощь" халқаро жамоатчилик ташкилоти раҳбари Елизавета Глинка (доктор Лиза), Россия мудофаа вазирлиги маданият бошқармаси бошлиғи Антон Губанков, Александров номидаги ансамбль бадиий раҳбари генерал-лейтенант Валерий Халилов ҳамда Россиянинг Биринчи канали, НТВ ва "Звезда" телеканаллари журналист ва операторлари бўлган.
Куч тузилмаларидаги манба Россия мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти Сочи яқинида ҳалокатга учрашида теракт версияси деярли истисно қилинади, деб айтган.
Мавзуга оид
14:50 / 31.03.2026
Сўнгги “гастрол” ёхуд Ту-154 ни олиб қочмоқчи бўлган оиланинг аянчли тақдири
08:46 / 24.03.2026
Колумбияда ҳарбий самолёт қулади
08:45 / 24.12.2025
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
16:39 / 09.12.2025