21:20 / 27.12.2016
10494

Янги iPhone - 7s'ми ёки 8?

Фото: macotakara.jp

2017 йилда тақдим этиладиган iPhone модели сенсорлари вертикал жойлашган мутлақо янги иккиламчи камера модулига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақида Тайваннинг қурилма қисмлари ишлаб чиқарувчисига таяниб, Macotakara портали хабар берди

Камеранинг янги версиясидан ташқари, манба девайснинг iPhone 8 эмас, iPhone 7s номини олиши ҳақида маълум қилди. Бироқ смартфон ва камера хусусиятлари ҳозирча тасдиқланмади. 

Шуни таъкидлаш жоизки, смартфоннинг уч хил версиясини ишлаб чиқаришга доир хабарлар тасдиқланди. Компания 4,7 ва 5,5 дюйм диагоналга эга одатий модификациялардан ташқари, 5 дюймли қурилмани ҳам ишлаб чиқармоқда. У қолган икки телефонга хос бўлган хусусиятлар билан таъминланади.

Top