Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил БМТ резолюциясини қўллаб-қувватловчи давлатлар билан алоқаларни чеклади
Исроил ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашининг Исроилдан Фаластин ҳудудларида қурилиш олиб боришни тўхтатиш талаб қилинган резолюциясини қўллаб-қувватлаган давлатлар билан алоқаларни чеклади. Бу ҳақда Исроил раҳбариятидаги мансабдор шахсларга иқтибос келтирган ҳолда CNN хабар бермоқда.
Тель-Авив алоқаларни вақтинчалик чекламоқчи бўлган давлатлар орасида Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Япония, Украина, Ангола, Миср, Уругвай, Испания, Сенегал ва Янги Зеландия бор. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху бу давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан учрашмайди, уларнинг элчилари Тел-Авивда қабул қилинмайди.
23 декабрда БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроилдан Фаластин ҳудудларида қурилиш олиб боришни тўхтатиш талаб қилинган 2334-резолюцияни қабул қилганди. Ҳужжатни Хавфсизлик кенгашининг АҚШдан бошқа барча аъзолари қўллаб-қувватлаган. АҚШ бетараф қолган. 5 йил аввал шундай резолюция кўрилганда Вашингтон унга тақиқлов қўйганди. Тел-Авив БМТ Хавфсизлик кенгаши қарорини бажаришдан бош тортмоқда.
Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи Исроил томонидан 1967 йилдаги Олти кунлик уруш давомида босиб олинган. БМТ бу ҳудудларда яҳудий аҳоли пунктларининг мавжудлигини ноқонуний ва халқаро қонунчиликка зид келувчи деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026