Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШ билан ҳамкорлик қилмаслигини айтди
Фото: ria.ru
Эрон Суриядаги ҳаракатларини АҚШ билан келишмаган ва у билан ҳамкорлик қилмайди, деб айтди Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон RT’га берган интервьюсида.
"Биз америкаликлар билан ҳаракатларимизни келишмаганмиз ва келишмаймиз ҳам. Биз улар билан ҳеч қачон ҳамкорлик қилмаймиз", деб айтди Деҳқон.
Унинг айтишича, ИШИДга қарши ғарб коалицияси расмий характерга эга ва "унда Ироқ ва Сурияда террорчиларга қарши жанг қилишга ҳақиқий истак йўқ".
"Биз улар томондан ИШИДга қарши курашда ҳақиқатда фойдали ва жиддий роль ўйнашга тайёрликни кўрмаяпмиз, чунки уларнинг ўзлари бу террорчиларни етиштирган ва уларни сақлаб қолишдан манфаатдор. Эҳтимол, коалиция кучлари террорчиларни кучсизлантиришни истаётгандир, бироқ йўқ қилишни эмас, чунки террорчилар бу минтақада ва дунёнинг бошқа ҳудудларида барқарорсизлик ўрнатишда аслаҳа ҳисобланади. Террорчилар Америка, Саудия Арабистони ва Қатардан кўмак олади, улар Туркия томондан ҳам қўллаб-қувватланади", деб ҳисобламоқда Деҳқон.
"Агар Эрон, Россия ва Сурия Туркия билан нафақат бу гуруҳларни, айниқса "Жибҳат ан-Нусра" ва ИШИДни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга, балки уларга қарши курашиш борасида келиша олса, фикримча, биз ўшанда Суриядаги вазиятнинг яхшиланганини кўрамиз", деб айтди Эрон мудофаа вазири.
Мавзуга оид
10:07 / 18.04.2026
АҚШ Россия нефтига оид енгилликларни 16 майгача узайтирди
22:12 / 17.04.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғози очилганига қарамай, Эрон портлари блокадаси сақланиб қолишини айтди
22:08 / 17.04.2026
Эрон футбол клублари сулҳ фонида легионерларни қайтара бошлади
19:30 / 17.04.2026