Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда Трампга ўхшаш хўроз ҳайкали ўрнатилди
Фото: cnn.com
Хитойнинг Тайюань шаҳар округида АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампга ўхшаш бўлган хўроз ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Америкалик сиёсатчининг ноодатий соч турмагига эга бўлган жонивор ҳайкали Хўроз йили арафасида савдо марказларидан бирининг ёнида пайдо бўлди.
Ҳайкал савдо мажмуаси эгаларидан бири томонидан буюртма қилинган. Келажакда шу мавзуда бутунбошли серия ва Трампга ўхшаш бўлган хўрознинг кичик нусхалари чиқарилиши режалаштирилган.
Аввалроқ, Трампга ўхшаш бўлган тустовуқ ҳам интернетда машҳур бўлиб кетганди. Беш ёшли жониворни Ханчжоулик журналист сафари-боғда суратга туширган.

Мавзуга оид
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
11:24 / 17.01.2026
Канада Хитой электромобилларига божларни кескин пасайтиради
13:52 / 15.01.2026
Хитойнинг Россия билан савдо ҳажми 5 йилда илк бор қисқарди
12:13 / 14.01.2026