Жаҳон | 17:44 / 29.12.2016
10393
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған НАТОни айблади

Фото: AP

Туркия президенти Тоййиб Эрдўған НАТОни альянс турк армиясига Суриянинг Ал-Боб шаҳрини ИШИДдан озод қилиш бўйича амалиётига кўмак бермаётганда айблади.

“Ал-Бобдаги амалиётда биз НАТО ва иттифоқдошларимиздан биронта ҳам ёрдам кўрмаяпмиз. Агар биз иттифоқдош бўлсак, НАТО ҳам биз билан бирга бўлиши керак”, - дея маълум қилди Эрдўған Анқарада бир гуруҳ олимларга мукофотлар бериш маросимида сўзга чиқиб.

У Туркия ИШИДга ёрдам бераётгани ҳақидаги айбловларни рад этди. “Туркия ИШИД билан курашда энг катта ҳисса қўшаётган давлатдир”, - дея қўшимча қилди турклар етакчиси.

Маълумот учун, Туркия армияси 24 августдан “Фирот қалқони” амалиётини бошлади. У ИШИД жангариларига қарши йўналтирилган бўлиб, Сурия мухолифати кўмагида чегара яқинидаги Жароблус шаҳри эгалланди ва айни дамда Ал-Боб шаҳрига ҳужум бошланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид