Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:57 / 30.12.2016
23650
1 дақиқада ўқилади
Россия АҚШ санкцияларига қарши илк жавоб чорасини қўллади
Россия ҳукумати Москва шаҳридаги инглиз-америка мактабини ёпишга қарор қилди. Буни АҚШ санкцияларига Россия томонининг жавоб қадами деб ҳисоблаш мумкин. Бу ҳақда CNN ўз манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Телеканалнинг хабар беришича, АҚШ, Буюк Британия ва Канада дипломатик маҳкамалари вакилларининг фарзандлари таҳсил олган мактаб россия ҳукумати буйруғига кўра ёпилган.
Бундан ташқари, хорижий дипломатларга Москва шимоли-ғарбидаги “Серебрянний Бор” дам олиш уйига бориш ҳам тақиқланди, деб қўшимча қилган манба.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш