19:30 / 31.12.2016
25331

2016 йилнинг энг яхши фотосуратлари. Спорт – бу эмоция

Якунига етаётган 2016 йилда спорт оламида бир қатор катта турнирлар бўлиб ўтди. «Трибуна» 2016 йилнинг асосий воқеалари суратларини ёдга олди.

Январь-2016, Олимпия чемпиони Андреас Ванк Австриядаги Инсбрукда учмоқда.

Америкача футбол. Лоуренс Эрекосим «Алабама Кримсон Тайд»нинг чемпионлигини нишонлмамоқда.

Гаэль Монфис Australian Open доирасидаги ўйинда. 

Янги зеландиялик регбичилардан классик хак. 

Афғонистонлик 5-ёшли Муртазо Аҳмадий ўз кумири либосида. У йил охирида Лионель Месси билан учрашди.

Кобе Брайантнинг НБАдаги охирги учрашуви. 13 апрель куни у «Юте»га қарши ўйинда 60 очко ишлаганди.

Бейсболда ҳам шунақаси бўлиб туради. «Окленд» аъзоси Маркус Семиэн ўз битасини синдириб қўйди.

«Лестер» – чемпион», Клаудио Раньери Кубок билан! Йилнинг энг чиройли тарихларидан бири.

Германия Кубоги финали. «Бавария» «Боруссия»ни пенальтилар сериясида енгди, Роберт Левандовски Марко Ройсни овунтирмоқда.

«Ролан Гаррос» чемпиони Новак Жокович. Ушбу сербиялик спортчи Франциядаги илк ғолиблигини қўлга киритди.

Евро-2016 мухлисларнинг тартибсизликлари билан ёдда қолди: барчаси Марселда бошланганди. Инглиз мухлислари маҳаллий мухлислар билан муштлашди.

Артём Дзюба Словакияга қарши ўйинда шундай ўйнади. Унинг ортида Ян Дюрица.

Россия – Уэльс учрашуви вақтида уэльслик мухлислар денгиз тўлқинлари ҳосил қилишди.

Исландлар Евро-2016 вақтида футболга янгича олқишлашни олиб кирди. Машҳур «Ху!».

Криштиану Роналду Венгрия дарвозасига 2 гол урди ва Португалияни Европа чемпионати плей-оффига олиб чиқди.

Жердан Шақирий Швейцария учун турнирнинг энг чиройли голини уриб берди.

Регби бўйича «Пенрит Пантерс» ва «Кронулл Шаркс» учрашуви шу мушук туфайли дунёга машҳур бўлиб кетди.

Велоспортда йил турнири – «Тур де Франс».

Жануб ва Шимол. Спорт бирлаштирувчи куч.

2016 йилги Олимпиада очилиши маросими. «Маракана».

Майкл Фелпс Риода яна 5та олтин медаль олди ва унинг медаллари сони 23тага етди.

Николь Азингер батутда сакраш нақадар чиройли кўринишини кўрсатиб берди.

Рио Олимпиадаси. Цинь Кай ўз севгилиси Хэ Цзини қўлини сўради ва тасдиқ жавоби олди.

Усэйн Болт юз метрга югуриш мусобақасида олдинга чиқиб олиб, рақибларини "бамайлихотир" кузатмоқда.

Бастиан Швайнштайгернинг Германия термаси учун охирги учрашуви.

Энди Маррей ATP турнири финалида Новак Жоковични енгди. У жаҳоннинг биринчи ракеткаси.

Top