Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда тунги клубга ҳужум оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
Истанбулда "Рейна" тунги клубига қуролли ҳужум оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди ва 40 киши жароҳат олди.
Шаҳар мэри ҳужум террорчилик акти ҳисобланишини, жиноятчи эса бир ўзи ҳаракат қилганини айтди. Жиноятчи Санта-Клаус кийимида бўлган. У клубга кираверишда полициячини отиб, ичкарига киргач Янги йилни нишонлаётган одамларга қарата бетартиб ўт очган.
Клубга ҳужум қилинганда унда 700-800 киши бўлган. Клуб сув бўйида жойлашган бўлиб, клубга келганлар ҳужумдан қочиш мақсадида сувга сакраганлар. Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб борган.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026