Жамият | 23:23 / 02.01.2017
18893
2 дақиқада ўқилади

Мотоцикл минган келин ва куёв 40 нафар интернет фойдаланувчисини судга берди

Бирлашган Араб Амирлигида (БАА) истиқомат қилувчи икки эркак тўйдан кейин мотоциклда пойга уюштирган келин ва куёвнинг интернетга жойланган видеоролиги остида қолдирган изоҳи учун 2,7 минг доллар миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. The National нашри шу ҳақида хабар берди. 

Нашр маълумотларига кўра, ҳақоратловчи изоҳ қолдирган икки нафар амирлик фуқароси Абу-Даби суди томонидан айбдор деб топилди, уларнинг ўзи айбига иқрор бўлмаган. 

Манбада ёзилишича, ёшлар март ойида интернетда тўйдан кейин бошқа байкерлар ҳамроҳлигида Harley Davidson мотоциклларида сайр қилган роликларини жойлашган. Ролик танқидлар оқимини келтириб чиқарган. Келиннинг сўзларига кўра, интернетдаги фойдаланувчилар ҳақоратловчи изоҳлардан ташқари, таҳдидлар ҳам ёзиб қолдиришган. Келин "БАА анъаналари ва қадриятларини бузиш"да айбланган. 

БАА мотоциклчилари клуби рўйхатида қайд этилган жуфтлик интернетдаги ҳақоратлар устидан шикоят қилиб, полицияга мурожаат этган. Улар умумий ҳисобда 40 нафар интернет фойдаланувчисига қарши иш очишган, жаримага тортилган икки нафар эркак эса - илк иш бўйича жавобгарликка тортилганлар, холос. Кейинги суд ишида яна етти нафар изоҳловчи жалб этилиши кутилмоқда. 

Мавзуга оид