08:32 / 03.01.2017
7915

Авиакомпаниялар 2016 йилда йўловчи ташиш бўйича рекорд ўрнатдилар

2016 йилда авиакомпаниялар хизматларидан 3,7 млрд йўловчи фойдаланган. Бу эса рекорд натижа бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотига иқтибос келтирган ҳолда.

Таъкидланишича, дунёнинг барча авиакомпаниялари томонидан мунтазам рейслар бўйича ташилган йўловчилар сони ўтган йил якунларига кўра 2015 йилга нисбатан 6 фоизга ошган. 2016 йилда парвозларнинг умумий сони 6,3 фоизга ўсиб, тахминан 35 млн тани ташкил қилган. Халқаро сафарларни амалга оширган сайёҳларнинг ярми ўтган йил ҳаво транспорти орқали ташилган.   

2016 йилда авиаташувлар энг кўп миқдорда амалга оширилган бозор Европа бўлди – унинг зиммасига барча ташувларнинг 36 фоизи (6,3 фоиз ўсиш) тўғри келган, унинг ортидан Осиё-Тинч океани минтақаси (29 фоиз, 8 фоиз ўсиш), Яқин Шарқ (15 фоиз, 11,2 фоиз ўсиш), Шимолий Америка (13 фоиз, 3,5 фоиз ўсиш), Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари (4 фоиз, 6,5 фоиз ўсиш) ва Африка (3 фоиз, 5,7 фоиз ўсиш) келмоқда. 

2016 йил якунларига кўра авиакомпанияларнинг операцион даромади 60 млрд долларни ташкил қилган. 2015 йилда эса бу даромад 58 млрд доллар бўлганди. 

 

Top