Жаҳон | 15:30 / 03.01.2017
7815
2 дақиқада ўқилади

Хитой ТИВ Трампнинг Пекинга йўналтирилган танқидига изоҳ берди

Хитой ҳукумати Корея ярим оролини ядросизлантириш учун муҳим саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. ТИВ расмий вакили Гэн Шуан АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг ХХРга йўналтирилган танқидини изоҳлар экан, шу ҳақида маълум қилди

"Биз Корея ярим оролини қуролсизлантириш, у ерда тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш, шунингдек Корея масаласини музокаралар йўли орқали ҳал этиш тарафдоримиз", - деди дипломат ва "томонларнинг вазиятни мураккаблаштирувчи қадамлардан тийилишига ҳамда жараён иштирокчиларини биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан музокаралар столига қайтаришга умид билдирди.

Гэн Шуан Трампнинг ХХР Америка билан савдо ҳамкорлигида адолатсизликка йўл қўяётганига доир баёнотига изоҳ бериб, Хитой тенг ҳуқуқли ҳамкорлик тарафдори эканини таъкидлади. 

Бундан аввал Трамп Хитойни АҚШ билан адолатсиз савдо сиёсатини олиб бораётганликда айблаб, танқид қилганди. У шунингдек ХХРни КХДРдаги ядровий муаммони ҳал қилишда ёрдам беришдан воз кечаётганига ишора қилган. Республикачи ўзининг Twitter микроблогидаги саҳифасида ана шундай маълумотни жойлаштирганди. 

Мавзуга оид