19:19 / 03.01.2017
20311

Samsung компанияси Galaxy A смартфонларининг янгиланган сериясини тақдим этди

Galaxy A3, A5 ва A7 — кўриниши премиум S сериясига яқинлаштирилган қурилмалар, бироқ уларнинг нархи нисбатан арзон, техник хусусиятлари ҳам шунга мувофиқ бироз заифроқ. "Лайфхакер" шу ҳақида маълум қилди. 

Ҳар бир янги смартфон металл рамка, овал шаклдаги бармоқ изларини таний олувчи тугмага эга. Бундан ташқари, уларнинг орқа қопқоғи шишадан ишланган, бу Galaxy S7 флагманини ёдга солади. 

Galaxy A7 анъанага кўра, 5.7 дюймли катта Super AMOLED экрани билан таъминланган. A5 экран диагонали - 5,2 дюйм, A3 экран эса - 4,7 дюйм. Тўнғич A7 ва A5 қурилмалари 1,9 ГГц частотали процессорга ва 3 Гб оператив хотирага эга.

Смартфонларнинг фотоимкониятлари сезиларли даражада яхшиланган. A5 ва A7 16 Мп'ли сенсорга эга олд ва орқа камера билан таъминланган, A3 — 8 Мп олд камера ва 13 Мп орқа сенсор. Шунингдек қурилмалар IP68 стандарти бўйича чанг ва намликдан муҳофаза қилинган. У тобора оммалашиб бораётган USB Type-C портига эга. (A5 ва A7 Samsung Fast Charge тезкор зарядка технологиясини қўллаб-қувватлайди). Уч қурилма Android 6.0.16 Marshmallow билан тақдим этилади. 

Энг қизиғи, янгиланган смартфонлар серияси дастлаб Россияда сотувга чиқарилади, кейин эса - қолган Европа мамлакатларида. 

Top