Ўзбекистон | 19:23 / 03.01.2017
25119
2 дақиқада ўқилади

Спиртли ичимликларнинг акциз солиқлари оширилди

Ўзбекистон 2017 йилнинг 1 январидан республикада ишлаб чиқариладиган спирт, спиртли ичимликлар ва пивога  нисбатан акциз солиқ ставкаларини оширди. Бу ҳақида Uzdaily нашри хабар берди.

Янги ставкалар Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" қарорига мувофиқ  белгиланди. 

Ҳужжатга кўра, 2017 йилнинг 1 январидан этил спиртига (тайёр маҳсулотнинг 1 декалитри учун) нисбатан белгиланган акциз солиғи - 6 275 сўмни (+25%), табиий вино акциз солиғи эса 6 358 сўмни (+5%) ташкил қилади. 

Бошқа вино турларига нисбатан белгиланган акциз солиғи (тайёр маҳсулотнинг 1 декалитри учун) 10 минг сўмгача ошди (+20%), коньяк - 58 265 сўм (+26,9%), ароқ ва бошқа ўткир спиртли ичимликлар - 54 057 сўм (+25%), пиво - 6 416 сўм (+25%).

Спирт улуши 40 фоиздан ортиқ бўлган коньяк учун (тайёр маҳсулотнинг 1 декалитрига) акциз солиқ 96 006 сўм миқдорида белгиланди. 40 фоиздан ортиқ спиртга эга ароқ ва бошқа спиртли ичимликлар учун эса - 89 071 сўм.  

 

Мавзуга оид