Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 01:03 / 03.01.2017
4366
1 дақиқада ўқилади
Венесуэлада ҳарбий вертолётнинг ҳалокати натижасида барча йўловчилар ҳалок бўлди
Фото: AFP
Венесуэлада Ми-17 ҳарбий вертолётининг ҳалокатга учраши натижасида камида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ACN агентлиги хабар бермоқда.
Манба берган маълумотга кўра, 30 декабрь куни йўқолиб қолган венесуэлалик ҳарбийларга тегишли бўлган Ми-17 душанба куни топилган. Вертолёт ҳалокати натижасида барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди – 11 нафар ҳарбий хизматчи ва 5 нафар йўловчи.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида 4 ёшли бола ҳам бор.
Ҳозирда ҳукумат вертолётнинг ҳалокатга учрагани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлагани йўқ.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш