Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Синдзо Абэ Япониянинг янги йилдаги асосий устувор вазифасини маълум қилди
2017 йилда Япония ҳукумати учун асосий вазифа иқтисодиётни ривожлантириш бўлади. Бу ҳақида мамлакат бош вазири Синдзо Абэ чоршанба куни жорий йилдаги биринчи матбуот анжуманида маълум қилди.
"Бизнинг устувор вазифамиз иқтисодиётни ривожлантириш бўлади. Дефляция билан курашиш учун биз Абэ ҳукуматининг уч "ўқ"ига (Абэ ҳукуматининг иқтисодий курси) таянамиз: монетар сиёсат, фискал сиёсат ва ўсиш стратегияси", - деди у.
Иқтисодий тараққиёт мавзусини давом эттирар экан, бош вазир Япония учун энг ёруғ келажакни яратиш устида ҳали ишлаш кераклигини таъкидлади. "Бизнинг келажагимиз - бу бошқа биров шуғулланадиган нарса эмас. Биз, Япония фуқаролари бу ҳақида ўзимиз ўйлашимиз керак ва ҳозир бизга ана шундай қатъият зарур. Биз фарзандларимиз, невараларимиз ва келажак авлод ҳақида ўйлашимиз даркор", - дея ўз сўзларига якун ясади Абэ.
Мамлакатда 10 йилдан ортиқ вақт давомида сақланиб келаётган дефляция билан курашиш ҳукуматнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Мақсад - инфляцияни 2 фоиз даражасига олиб чиқиш.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026