Бошпанасиз кишига 12 минг долларлик танга ташлаб кетишди
Буюк Британиянинг Эксетер шаҳрида номаълум шахс бошпанасиз кишига ноёб танга ташлаб кетди. Metro нашрида хабар берилишича, унинг қиймати тахминан 10 минг фунтга (тахминан 12 минг доллар) баҳоланмоқда.
Ноодатий шаклдаги, қуён расми туширилган тангани кўрган фақир унинг қанча туриши мумкинлигига қизиқди ва полицияга мурожаат қилди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари смартфонлар ёрдамида фақирнинг коллекцион тангалардан бирини қўлга киритганини аниқлашди. Бу тангалар 2016 йилнинг апрелида даниялик таниқли болалар ёзувчиси Беатрис Поттер таваллудининг 150 йиллиги шарафига чиқарилган.
Етти бурчакли тангаларда Поттернинг эртаклар қаҳрамонлари тасвирланган - қуёнча Питер, Ухти-Тухти, олмахон Жонни ва бошқалар. Тангалар атиги 8 кун ичида тарқалиб кетди, улар интернетдаги кимошди савдоларида минглаб фунтларга сотила бошлади.
Нашрда бошпанасиз кишининг топилмага доир режалари ҳақида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
18:49 / 05.01.2025
Британияда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қатор аэропортлар фаолияти тўхтатилди
00:10 / 25.12.2024
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
03:11 / 24.12.2024
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024