Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўғаннинг вакили Инжирлик авиабазаси атрофидаги вазиятни изоҳлади
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг вакили Иброҳим Қалин Инжирлик авиабазасидан фойдаланишни чеклаш масаласи кун тартибида турмагани ва бу масала кўриб чиқилишига ҳеч ким шошмаётгани ҳақида маълум қилди.
Туркия бош вазири ўринбосари Вейси Қайноқ Анқара Инжирлик авиабазасидан АҚШ ва коалиция кучлари самолётлари фойдаланишини тўхтатиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган, бу масала айни вақтда кун тартибида эканини қўшимча қилганди.
Маълумот учун, Инжирлик авиабазасидан АҚШ ҲҲК ва Туркия икки давлат ўртасидаги ҳарбий ва иқтисодий ҳамкорлик доирасидаги келишув асосида фойдаланади. Ушбу базада Суриядаги террорчилар марраларига зарбалар учун фойдаланиладиган АҚШ, Буюк Британия, Германия, Саудия Арабистони ва Қатар авиацияси жойлаштирилган.
Базада АҚШнинг 50 га яқин B61 ядро бомбаси сақланади. Ҳарбий тўнтаришга уриниш чоғи Туркия ҳукумати АҚШ авиациясига Инжирлик базасидан учиш ва қўнишни ман этди, база қўмондонини эса фитнага алоқадорликда айблади.
Мавзуга оид
22:10 / 16.12.2019
Эрдўғаннинг таҳдидидан сўнг АҚШнинг бир нечта ҳарбий самолёти Инжирлик авиабазасини тарк этди
09:51 / 15.10.2019
Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
00:34 / 27.09.2019
Миср Эрдўғаннинг Мурсий ҳақидаги сўзлари учун Туркияга норозилик билдирди
22:00 / 24.09.2019