15:55 / 05.01.2017
5360

Европарламентга Сильвио Берлусконининг дўсти раис этиб сайланиши мумкин

Европарламент (ЕП) янги раҳбарлигига Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлусконининг дўсти Антонио Таяни сайланиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости ЕП’даги манбага асосан хабар берди.

Мартин Шульц ноябрда Европарламент раислигидан кетиб, Германияда жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларда ГСДПнинг Шимолий Рейн-Вестфалиядаги сайлов рўйхатини бошқариш ниятида эканини маълум қилганди. Ассамблеянинг янги раҳбари сайловлари 17 январга режалаштирилган, у яширин овоз бериш орқали аниқланади.

Мартин Шульц

Антонио Таяни айни дамда ЕП раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб турибди, бунга қадар Еврокомиссия раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган.

"Таянида энг кўп имкониятлар бор. Бошқа номзодлар орасида европалик социалистлар ва демократлар францияси вакили Жанни Пителла ҳамда Бельгия собиқ бош вазири Ни Верхофстадтда анча юқори имкониятлар мавжуд", - дея айтиб ўтган РИА Новости суҳбатдоши.

Унинг эслатишича, Таяни аъзоси ҳисобланувчи Европа халқ партияси Европарламентда 751 мандатдан 216 тасига эга.

Антонио Таяни
Top